Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда коронавирусни юқтирганлар 100 нафардан ошиб кетди. Яна 1 бемор вафот этди
28.03.2020 10:25,  
1950

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, айни вақтгача мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 16 тага ошиб, 104 нафарни ташкил этмоқда.

Уларнинг 6 нафари 26 март куни Москва–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинганлар, 7 нафари ҳам 26 март куни Истанбул–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинганлар орасидан ҳамда 3 нафари беморлар билан мулоқотда бўлганлар орасидан аниқланган.

Шунингдек, охирги кун давомида 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, 26 март куни сурункали касалликлари билан диспансер назоратида бўлган наманганлик 72 ёшли Р. коронавирус инфекцияси ташхиси билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган ва унда махсус лаборатор таҳлиллар натижасида унда ушбу инфекция аниқланган.

Бемор 27 март куни тонгда соат 4:30 да шифокорларнинг реанимацион муолажаларига қарамасдан ўткир миокард инфарктидан вафот этган эди.

Шунингдек, Ўзбекистондаги беморларнинг 15 нафарида ўпка яллиғланиши кузатилаётгани, 7 нафар бемор эса оғир аҳволда экани маълум қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан