2020 йил 2 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 57 646 (+192) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 156 нафари Тошкент шаҳрида, 21 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 10 нафари Самарқанд вилоятида, 5 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар:
- Тошкент шаҳрида 212 нафар,
- Тошкент вилоятида 91 нафар,
- Бухоро вилоятида 20 нафар,
- Самарқанд вилоятида 20 нафар,
- Андижон вилоятида 12 нафар,
- Жиззах вилоятида 12 нафар,
- Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 4 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 54 338 (+383) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизга етди.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 834 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.