Ўзбекистонда уй шароитида коронавирусдан даволанаётганлар сони маълум қилинди

Ўзбекистонда уй шароитида коронавирусдан даволанаётганлар сони маълум қилинди

Республика махсус комиссияси марказий штаби аъзоси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ходими Жўшқин Қосимов карантинга олинган хонадонлар, уй шароитида даволанаётган беморлар юзасидан маълумот берди.

22 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, мамлакат бўйича коронавирусдан уй шароитида даволанаётганлар сони 1 минг 706 нафарни ташкил қилмоқда.

  • Қорақалпоғистон Республикасида — 58,
  • Aндижон вилоятида — 136,
  • Жиззах вилоятида — 22,
  • Навоий вилоятида — 40,
  • Наманган вилоятида — 21,
  • Самарқанд вилоятида — 96,
  • Сирдарё вилоятида — 156,
  • Сурхондарё вилоятида — 101,
  • Қашқадарё вилоятида — 21,
  • Тошкент вилоятида — 637,
  • Тошкент шаҳрида — 413 нафар бемор уйда даволанмоқда.

Уларнинг барчаси шифокорлар назоратида бўлиб, керакли тавсиялар бериб бориляпти. Бепул дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқобларни етказиб бериш йўлга қўйилган.

5 июлдан бошлаб коронавирус касаллиги аниқланган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилди. Уйда даволаниш амалиётини ўтаётган беморлар 10 кун давомида кузатувда бўлади. Тест натижаларига қараб, кузатув бекор қилинади ёки давом эттирилади.