Ўзбекистонга 100 га яқин бемор коронавирусдан тузалди

Ўзбекистонга 100 га яқин бемор коронавирусдан тузалди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 41 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 34 нафар, Сурхондарё вилоятида 22 нафар, жами 97 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига  кузатилди.

Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида “COVID-19”дан тузалганлар сони 3194 нафарни ташкил қилмоқда. 

Сурхондарё вилоятида эса каронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони 65 нафарга етди. Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 5426 нафарни ташкил этмоқда.