“Ўзбекнефтгаз” тўғридан-тўғри истеъмолга чиқариладиган табиий газ захирасини аниқлади

“Ўзбекнефтгаз” тўғридан-тўғри истеъмолга чиқариладиган табиий газ захирасини аниқлади

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 2011 йилда фаолияти тугатилган қудуқдан олтингугуртсиз табиий газ захирасини топди.

Компания матбуот хизматининг хабар беришича, “Газли” нефт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Учқир” газ-конденсат конидаги 203-сонли қудуқ 1968 йилда ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, узоқ йиллар мамлакатимиз нефт ва газ саноати ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиб келди.

Қудуқ 2011 йилгача тўлиқ фаолият олиб бориб, у ердан табиий газ олинган ва кейинчалик қудуқ фаолияти тугатилиб, “Тугатилган қудуқлар фонди”га ўтказилган эди.

Қудуқнинг 14-қатламида, яъни 1638-1628 метр, 1618-1616 метр чуқурликда перфорация ишлари ўтказилиб, уни таъмирлаш ишлари олиб борилди. Таъмирлаш ишлари сабабли эса фаолияти тугатилган қудуқда олтингугуртсиз табиий газ захираси мавжудлиги аниқланди ва ҳозирда кунлик 100 минг метр куб саноат миқёсидаги табиий газ қазиб олиниши ҳам йўлга қўйилди.

Коннинг 14-қатламидан олинаётган олтингугуртсиз табиий газ  қўшимча қайта ишлашни талаб қилмайди, ушбу қудуқдаги таббий газни тўғри истеъмол учун йўналтирса бўлади.