Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЎзЛиДеп, Экопартия: “Ваъдаларни бажаришга ваъда берамиз”
23.12.2019 15:29,  
512

Марказий Сайлов Комиссиясининг Халқаро Матбуот Марказида Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларига ўтган сайлов якунлари бўйича МСКнинг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда республикамиздаги партия лидерлари иштирок этди.

Ўзбекистон Халқ Демократик партияси раҳбари: "Сайлов жараёнига тайёргарлик ва тарғибот ойликлари даврида ҳақиқий ғоялар кураши давом этди, рақобат муҳити бўлди. Ва бугун шунинг натижаларини кўрдик: халқимиз бугун ўзининг ҳақиқий вакилларини сайлаган кун, деб қарашимиз керак. Молиялаштириш масаласида партияларга тенг имкониятлар берилгани бугун ўзининг натижасини берди, деган фикрдаман".

ЎзЛидеП раҳбари: “Бу йилги сайловлар аввалгиларидан фарқ қилди. Унда биринчи бор электрон рўйхатлар қўлланилди, халқ уюшқоқлик билан иштирок этди...

Сўзим охирида айтишим керакки, биз сайлов олдидан берган барча ваъдаларимизни бажарамиз”.

Экологик партия раҳбари: “Биз биринчи марта сайловда қатнашиб, ҳаёт мактабидан ўтдик. Атиги 11 ой олдин ташкил этилган партия сайловларда барча вакиллик органлари учун 6709 та аъзо кўрсатди ва дастлабки натижаларга кўра уларнинг ҳаммасида ўз депутатларимизга эга бўлдик. Барча ваъдаларни бажаришга ваъда берамиз”.

"Адолат" раҳбари Наримон Умаров (чапда) ва ЎзЛиДеП раҳбари Актам Ҳайитов

"Адолат" СДП раҳбари: “Бу сайловда олдингиларидан фарқли равишда ҳамма партияларга бир хил шароит яратилди. Бу тарихда биринчи марта бўлди. 36 нафар аёл депутатликка сайлангани инқилобий ўзгариш бўлди. "Адолат" партияси ўз сайловчиларига миннатдорчилик билдиради. Насиб этса, ишончни оқлаймиз, парламентда кучли депутатлик корпусини шакллантирамиз”.

Чапдан ўнгга: Наримов Умаров, Алишер Қодиров ва Актам Ҳайитов

"Миллий тикланиш" ДП раҳбари: “Бу сайлов Ўзбекистонда сиёсий муҳит том маънода ўзгарганлигининг яққол далили сифатида баҳоланиши керак. "Миллий тикланиш" партияси ҳали қолган 22 та ўрин учун ҳам курашади ва парламентда етакчи бўлишга интилади. Лекин натижалар шуни кўрсатяптики, халқ парламентдан яққол бир куч ажралиб чиқишини эмас, ҳамма биргаликда ишлашини талаб қилмоқда".

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан