Пандемия вақтида ЖССТ тизимига хакерлик ҳужумлари 5 карра ортди

Пандемия вақтида ЖССТ тизимига хакерлик ҳужумлари 5 карра ортди

COVID-19 пандемияси вақтида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг компютер тизимларига хакерлик ҳужумлари сони беш мартага кўпайди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар қилди.

Биргина шу ҳафтада ЖССТнинг 450 электрон почта манзили ва паролларини аниқлашга уриниш бўлган. Ушбу уринишлар ташкилот тизимига хавф туғдирмаган, чунки бу нисбатан эскирган маълумот бўлган. Бироқ, ушбу киберҳужум ташқи шериклар хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатди, у ҳали ҳам шериклар ва ЖССТнинг собиқ ходимлари томонидан фойдаланилмоқда.

"Ушбу уринишларнинг аксарияти Covid-19 Solidarity Response фондига хайрия қилинаётган маблағларни бошқа манбаларга ёъналтириш учун амалга оширилмоқда", - дея огоҳлантиради ЖССТ.