Почта жўнатмалари орқали коронавирус юқмаслиги маълум қилинди

Почта жўнатмалари орқали коронавирус юқмаслиги маълум қилинди

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда пандемия билан боғлиқ вазият бўйича саволларга жавоб қайтарилди:

Савол: Коронавирус туфайли экологик вазияти оғир бўлган чет эл давлатларидан почта орқали жўнатмаларни олиш хавфли эмасми?

Жавоб: Хавфли эмас. Почта жўнатмалари орқали коронавирус инфекцияси юқмайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти давлатлараро савдо ва юкларнинг ҳаракати бўйича ҳеч қандай чекловлар тавсия этмайди. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонга бошқа давлатлардан почта юборишларининг етказилиши штат режимида ташкил этилган.