Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги қонунни имзолади
17.12.2019 12:32,  
476

«Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида"ги қонун 2019 йилнинг 16 декабрида президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Қонун билан, мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, шунингдек, мактабгача таълим ва тарбия олишга доир давлат кафолатлари аниқ белгилаб берилди.

Хусусан, давлат ҳар бир боланинг умумий ўрта таълим ташкилотига ўқишга киришидан бир йил олдин давлат мактабгача таълим ташкилотларида умумий ўрта таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтишга бўлган ҳуқуқини кафолатлайди.

Қонунга мувофиқ, мактабгача таълим ташкилоти давлат ва нодавлат ташкилоти бўлиши мумкин.

Мактабгача таълим ташкилотлари қуйидаги турларда ташкил этилади:
умумий турдаги мактабгача таълим ташкилоти;
кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти;
инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилоти;
қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилоти.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан