«Прокуратура тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш киритилади

«Прокуратура тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш киритилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Прокуратура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган “Прокуратура тўғрисида”ги 746-ХII-сонли Қонуни 8-моддасининг (Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш) учинчи қисмига (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси) қуйидаги ўзгартишлар киритилиши мумкин:

тўртинчи хатбоши (Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг) чиқариб ташланади;

бешинчи хатбоши (Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг ягона мувофиқлаштирувчи органидир) тўртинчи хатбоши деб ҳисобланади.

8-модданинг учинчи қисми амалдаги таҳририга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси:

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг;

Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссиясининг;

Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг;

Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг ягона мувофиқлаштирувчи органидир.