Қанча тиббиёт ходимларига рағбатлантириш пули тўлаб берилгани айтилди

Қанча тиббиёт ходимларига рағбатлантириш пули тўлаб берилгани айтилди

Фото: president.uz

Аввал хабар қилганимиздек, президент Шавкат Мирзиёев раислигида 19 май куни тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Тадбир аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш ишларига яна бир бор тўхталиб ўтди.

Касалликни юқтирган 2 минг 825 нафар фуқаромиздан 2 минг 314 нафари ёки 82 фоизи бутунлай соғайгани, бу курашда чинакам жасорат кўрсатаётган 23 минг нафар тиббиёт ходимларига жами 78 миллиард сўмдан зиёд рағбатлантириш пули тўлаб берилгани айтилди.

– Касалликка қарши курашиш билан бирга, чет эллардаги фуқароларимиз ҳақида ҳам қайғуряпмиз. Ҳозирги кунгача хориждан 39 минг нафар юртдошларимизни олиб келдик. Ташқарида оғир аҳволда қолган яна 12 минг нафар фуқаромизга тегишли ёрдам кўрсатиб, уларни юртимизга олиб келиш чоралари кўрилмоқда, – деди Шавкат Мирзиёев.