Қаришни тезлаштирадиган маҳсулотлар номи маълум bo‘ldi

Қаришни тезлаштирадиган маҳсулотлар номи маълум bo‘ldi

Туркиянинг Sabah нашри организмнинг қариш жараёнини тезлаштирадиган маҳсулотлар рўйхатини тузди, деб ёзмоқда ИноСМИ.

Мақола муаллифларининг фикрига кўра, шакарни истеъмол қилиш танадаги липидлар va оқсилларга зарар етказиши мумкин, бу ажинларга ва терининг мустаҳкамлигини йўқотишига олиб келади.

Фастфуд, қовурилган ёғли овқатлар, маргарин ва консервалар таркибида юрак хасталиклари хавфини оширадиган ва қон томирларига зарар етказадиган трансёғлар мавжуд. Шунингдек, улар теридаги қон оқимини секинлаштиради.

Қаҳва, қайта ишланган гўшт маҳсулотлари, жумладан колбаса va сосискалар, шунингдек туз терининг қаришига олиб келадиган организмни сувсизлантириши мумкин.

Чипслар истеъмол қилиш тери ҳужайраларининг шикастланишига олиб келади. Бундан ташқари, бу сабзавот ўзида катта миқдорда шакар тўплайди.

Аччиқ овқат қон айланиш тизимига таъсир қилади. У қон томирларини кенгайтиради, бу esa ёшга боғлиқ тери ўзгаришига олиб келади.

Терини ёш ва янги сақлашга ёрдам берадиган маҳсулотлар рўйхати:

Анор – терини қуёш нурларидан ҳимоя қилувчи витаминлар ва атиоксидантларга бой.

Қўшимча зайтун мойи – таркибида омега-3 ва тери uchun қулай бошқа ёғ кислоталари мавжуд.

Қорағат (черника) – Антиоксидантларга бой, қон томирларининг эластиклигини сақлайди ва босимни пасайтиради.

Кўк чой – терини ультрабинафша нурлардан сақлайди.

Кўкатлар – айниқса, исмалоқ va қайла қаришга қарши курашади. 

Балиқ маҳсулотлари – лосось, тунец, сардина va скумбрия тери учун омега-3 нинг ажойиб манбаларидир.

Сув – тана аъзоларини ва бўғимларининг ишлашини, метаболик жараёнларни қўллаб-қувватлайди, терини намланган ва ёш кўринишга олиб келади