Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош яна бир туманида коронавирус сабаб фавқулодда вазият жорий қилинди

Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош яна бир туманида коронавирус сабаб фавқулодда вазият жорий қилинди

// АКИpress

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаев 20 март куни ўтказилган брифингда яна уч киши коронавирусни юқтириб олгани ҳақида маълум қилди.

Улар Новқат туманида яшовчи аёллардир. Қирғизистонликлар яқинда Саудия Арабистонидан Умра сафаридан қайтган бўлган. Беморларнинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.

Ўзбекистон билан чегарадош Новқат туманида фавқулодда вазият жорий этилди. Аввалроқ Андижон вилояти билан чегарадош Сузоқ туманида ҳам Умрадан қайтган уч кишида коронавирус аниқланган ва туманда фавқулодда вазият жорий этилган эди.

20 март кунидан Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида жамоат транспорти фаолияти тўхтади. Аптека ва озиқ-овқат дўконидан бошқа барча ташкилотлар ёпилди.

Мамлакат ҳукумати аҳолини ўзларини изоляция қилишга чақирмоқда.