28 октябр куни Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Туркистон кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг хонадонларидан бирига ўрнатилган буғ қозонининг дудбўрони қозондан ажралиб қолганлиги сабабли, хонадон ичида ис гази тўпланишига олиб келган.
Натижада хонадон соҳиби ва 2 нафар оила аъзолари ис газидан заҳарланиб вафот этишган. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
“Азиз юртдошлар, куз-қиш мавсумида иситиш печлари ва қозонларидан фойдаланишдан аввал дудбўронларнинг созлигига алоҳида эътибор беринг. Ис газидан заҳарланишдан огоҳ бўлинг” дейилади ФВВ хабарида.
Аввалроқ Хоразмда 4 кишидан иборат бутун бошли оила эҳтиётсизлик оқибатида вафот этгани хабар қилинган эди.