Қўқонда кўчаларни исириқ билан дезинфекция қилиш ҳазил эканлиги айтилди (видео)

Қўқонда кўчаларни исириқ билан дезинфекция қилиш ҳазил эканлиги айтилди (видео)

2020 йил 18 август куни ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳри кўчаларида исириқ билан дезинфекция қилинаётгани акс этган видеолар тарқалди.

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати қўйидагиларни маълум қилди:

"Қўқон шаҳар «Тоза ҳудуд» ДУК томонидан берилган маълумотга кўра, корхона ходимлари шаҳар ва шаҳар атрофидаги маиший чиқиндиларни йиғиб олишлари давомида маиший чиқиндилар билан бирга олинган чўғланган исириқ қолдиқларини ўчириш мақсадида автомашина ҳаракатланаётганда бир-бирига ҳазил қилиб, ўйнашиб, ўзларини кўрсатиш учун исириқ тўлиқ ёниб тугагунча йўл-йўлакай тутатиб кетишган. Уларнинг бу хатти-ҳаракатлари шаҳарда олиб борилаётган коронавирусга қарши дезинфекция ишлари билан боғлиқ эмас.

 

Қўқон шаҳар ҳокимлиги ёки бошқа мутасаддилар томонидан мазкур ҳолат бўйича ҳеч қандай кўрсатма берилмаган" - дейилади баёнотда.