Бугун эрталаб радарлардан йўқолиб қолган Ту-154 самолёти Қора денгизда топилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"Сочи қирғоғидан 1,5 км узоқлиқда, Қора денгиз тубида 50-70 метр чуқурликда Мудофаа вазирлигига тегишли бўлган Ту-154 самолёти қолдиқлари топилди", — дейилган хабарда.
"Сочи қирғоқларидан 6 километр ичкарида Ту-154 самолёти қулаши туфайли қурбон бўлган йўловчиларнинг бири жасади топилди. Жасад қутқарув кемасига олиб чиқилган", — дея маълумот берган Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати раҳбари генерал-майор Игорь Конашенков.
Ундан ташқари қирғоқдан 5 км узоқликда, ҳалокатга учраган самолёт йўловчиларининг шахсий буюмлари топилган.
Россия Мудофаа вазирлигига тегишли бўлган Ту-154 самолёти Сочи аэропортидан тонг 05:20 да учиб чиққанидан 20 минут ўтиб алоқага чиқмай қўйган ва радарлардан йўқолиб қолган эди.
Россиядан сурияга йўл олган самолёт бортида 91 йўловчи бўлган. Уларнинг аксарияти Александров номли оркестр артистлари, 9 нафар журналист ва 8 экипаж аъзоси бўлган.