«Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази»нинг функциялари белгиланди

«Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази»нинг функциялари белгиланди

“Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги айрим ташкилотларнинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (409-сон, 25.06.2020 й.) қабул қилинди

Қарор билан “Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” ва “Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази” давлат муассасаларининг функциялари белгиланди.

Жумладан, “Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази”нинг асосий функцияларидан бири электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини амалга оширишда ягона технологик ёндашувни таъминлаш, шу жумладан лойиҳавий-техник ҳужжатларни комплекс экспертизадан ўтказиш ҳисобланади.

“Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази” нинг асосий функцияларидан бири давлат органлари ва иқтисодиёт тармоқлари фаолиятида рақамли иқтисодиётни кенг жорий этишда юзага келадиган муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларнинг ечимлари бўйича таклифлар тайёрлашдан иборат.

Қарор билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Вазирлик) ҳузурида “Бинолардан фойдаланиш ва капитал қурилиш дирекцияси” давлат муассасаси ташкил этилди.

Дирекциянинг асосий вазифаларидан бири Вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашда буюртмачи вазифасини бажаришдан иборат.

Марказлар ва Дирекция ходимларининг меҳнатини моддий рағбатлантириш, Вазирлик билан келишган ҳолда уларнинг низомларига мувофиқ амалга оширилади.

Бунда, ушбу низомларда ходимларнинг лавозим маошларига 100 фоиз қўшимча ойлик устама қўлланилиши назарда тутилади.