«Реал» ярим ҳимоячиси Хамес Родригес фаолиятини «Бавария»да давом эттиради. Мюнхенликлар клуби матбуот хизмати ушбу футболчи трансфери борасида мадридликлар билан келишувга эришилгани ҳақида хабар берган.
«Бавария» колумбиялик бу футболчини кейинроқ сотиб олиш ҳуқуқи билан икки йилга ижарага олган. Хамес Родригес тиббий кўрикдан муваффақият билан ўтган ва шартномани имзолаш арафасида. 25 ёшли футболчи Хитой ва Сингапурга йўл оладиган таркибга киритишган.
Бундан аввалги хабарларда, «Бавария» футболчининг икки йиллик ижараси учун 15 млн евро тўлаши айтилганди.