«Бавария» йирик ҳисобдаги ғалаба эвазига ЕЧЛ финалига чиқди (видео)

«Бавария» йирик ҳисобдаги ғалаба эвазига ЕЧЛ финалига чиқди (видео)

Европа Чемпионлар Лигасида иккинчи финалчи ҳам аниқ бўлди. Лиссабондаги бир учрашувдан иборат яримфинал ўйинида «Лион»ни 3:0 ҳисобида енгган «Бавария» финалга йўл олди. Биринчи бўлимда Серж Гнабри томонидан киритилган иккита ва ўйин якунида Левандовский урган битта гол мюнхенликларга ғалаба келтирди.

«Бавария» финалда Францийанинг бошқа жамоаси «ПСЖ»га қарши ўйнайди. Финал 23 август куни Лиссабонда ўтказилади.

ПСЖ ўз тарихида биринчи марта Чемпионлар лигаси финалига чиқди (видео)