Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рошаль дўконга бориб, коронавирусни қандай юқтирмаслик мумкинлигини айтди
30.03.2020 11:14,  
1351

Доктор Леонид Рошаль бугун жамоат жойларига боришда қандай эҳтиёт чораларини кўриш кераклигини тушунтирди, дея РИA Новости хабар беради.

Мутахассис дўконларда қўлқоп кийишни маслаҳат берди. Масалан, дўкондаги аравани, жамоат ҳожатхоналарида эшик тутқичлари ва ювиниш кранларни қўлқопсиз қўллар билан тегмаслик керак. Сиз бу ҳолда салфетка ёки ҳожатхона қоғозидан фойдаланишингиз мумкин.

Қўлларни ва телефонларни махсус антисептик воситаси билан тозалаш керак. Рошалнинг таъкидлашича, охирги айтгани албатта бажарилиши керак.

Шифокор нафас олиш касаллиги белгилари бўлган ва умуман шамоллаш аломатлари бор одамлар билан алоқа қилишдан эҳтиёт бўлиш кераклигини огоҳлантирди. Aгар сизда бундай белгилар пайдо бўлса, поликлиникага бормасдан ҳолатингизни марказ операторларига қўнғироқ қилиб, шифокорни уйингизга чақиринг.

Эслатиб ўтамиз, Леонид Михайлович Рошаль - россиялик педиатр ва жарроҳ, жамоат арбоби. Миллий тиббиёт палатаси президенти. "Дунёнинг болалар шифокори", Тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан