Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг вақти ўзгарди

Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг вақти ўзгарди

Россия ва Украина делегациялари ўртасидаги 7 март, душанба куни бўлиб ўтадиган музокаралар кейинги вақтга қолдирилди. Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подолякга асосланиб ТАСС хабар бермоқда .

Унинг таъкидлашича , музокаралар жараёнининг учинчи босқичи Москва вақти билан соат 17:00 да бошланади . Бундан ташқари, Украина делегацияси таркибида ўзгаришлар йўқлиги кўрсатилган.

Аввалроқ Киев билан музокараларни давом эттириш учун Россия делегациясининг Беларусга келиши ҳақида маълум бўлган эди.

Олдинроқ, Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг учинчи раунди бугун маҳаллий вақт билан соат 15.00да бошланиши белгиланган эди.