Россия барча мунтазам ва чартер рейсларни тўхтатмоқда

Россия барча мунтазам ва чартер рейсларни тўхтатмоқда

АиФ

Россия ҳукумати Федерал ҳаво транспорти агентлигига 27 мартдан бошлаб мунтазам ва чартер рейсларини тўхтатишни буюрди. Россия фуқароларини бошқа мамлакатлардан эолиб чиқадиган парвозлар учун истисно қилинади. Бу ҳақда РИA Новости хабар берди.

Россия Федерацияси коронавирус пандемияси туфайли 23 мартдан бошлаб барча мамлакатлар билан ҳаво қатновини чеклади. Низомда Москвадан бошқа мамлакатларнинг пойтахтларига парвозлар ва россияликларни чет элдан қайтариш бундан мустасно дейилган.

Таъкидланишича, 30 мартга қадар Мудофаа вазирлиги ва фуқаролик авиакомпаниялари ёрдамида фуқароларни чет элдан олиб чиқиш режаси тузилади.

Aввалроқ, маҳаллий авиакомпаниялар халқаро рейсларнинг қисқариши сабабли, экипаж аъзоларининг 50 фоизигача мажбурий таътилга чиқиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.