Бугун, 17 ноябрь куни Россиянинг Саратов вилояти Озинск туманида даҳшатли автоҳалокат содир бўлди.
Тартибга солинмаган темир йўл кесишмасида юк поезди “Саратов-Ульяновск” йўналишида ҳаракатланаётган автобус билан тўқнашди. Автобус ичида 7 киши бўлган.
Авария оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. РИА Новости Қозоғистоннинг Астрахандаги консули Қанат Шеккалиевга таянган ҳолда маълум қилишича, барча ҳалок бўлганлар - Ўзбекистон фуқаролари.
Икки нафар жабрланганлар, ҳайдовчи ва ёрдамчи Қозоғистон фуқаролари. Улар касалхонага ётқизилди.
Буюртма автобуси Саратов-Ульяновск йўналишида ҳаракатланаётган бўлган.
Ҳодиса бўйича текширув ишлари бошланди.