Россиядан Ўзбекистонга яна 35 нафар шифокор ва ҳамширалар келмоқда

Россиядан Ўзбекистонга яна 35 нафар шифокор ва ҳамширалар келмоқда

Фото: ССВ

Аввалроқ, Россия Федерациясининг 40 га яқин етук мутахассислари юртимизда бир ой давомида бўлиб қайтган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг маълум қилишича, бугун ҳам Ўзбекистонга Россиядан яна бир тиббиёт ходимлари гуруҳи ташриф буюриши кутилмоқда.

Маълум қилинишича, ушбу гуруҳ Россиянинг энг нуфузли эпидемиолог, пульмонолог, анестезиолог-реаниматолог, инфекционист, рентгенолог, терапевт, хирург шифокорлар, лаборатор диагностика мутахассислари ҳамда анестезист ҳамширалардан иборат 35 нафар тиббиёт ходимларини жам қилган. Гуруҳ раҳбари – тиббиёт фанлари доктори Константин Покровский.

Ўзбекистонга учиб келиши кутилаётган гуруҳ аъзолари мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги тиббиёт муассасаларида бўлиб, шифокорларимиз билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясига қарши курашади.