Самарқанддаги боғчада тарбиячининг эътиборсизлиги сабаб бир болакайнинг бармоғи узилиб тушди

Самарқанддаги боғчада тарбиячининг эътиборсизлиги сабаб бир болакайнинг бармоғи узилиб тушди

Жорий йилнинг 29 март куни Самарқанд шаҳридаги 11-сон болалар боғчасида тарбиячининг эътиборсизлиги сабаб 2013 йилда туғилган Санжар Ҳасановнинг ўнг қўлининг жимжилоғи узилиб тушган. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Санжар Ҳасановнинг ҳолати юзасидан унинг яқинлари ижтимоий тармоқларда қолдирган постларда ёзилишича, боғчада боланинг бармоғи узилиб тушган ҳолатни прокуратура бахтсиз ҳодиса деб баҳолаган.

Санжар Ҳасановнинг бувиси Азиза Маъмурованинг маълум қилишича, набирасининг бармоғи узилиб тушганидан сўнг тарбиячи уни қўрқитиб ухлатиб қўйган. Шу тариқа салкам 5 соат давомида болага тиббий ёрдам кўрсатилмаган.

2