Сенат коронавирус туфайли Ўзбекистон давлат бюджетига ўзгартиш киритилишини маъқуллади

Сенат коронавирус туфайли Ўзбекистон давлат бюджетига ўзгартиш киритилишини маъқуллади

Фото: senat.uz

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси 2020 йил 11 май куни соат 10.00 да Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг мажлислар залида видеоконференцалоқа шаклида ўз ишини бошлади.

Сенат томонидан “Фахрий мураббий” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги қонун маъқулланди. Маълум қилинишича, “Фахрий мураббий” ордени билан ёшларни она Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёш истеъдод эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим ва қобилиятларини янада ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиз тақдирланади.

Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Шунингдек, сенаторлар томонидан “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

Қонуннинг қабул қилиниши коронавирус пандемияси ва глобал инқироз даврида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда харажатларни оптималлаштириш мақсадларига хизмат қилади.

Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.