Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сергелида 1680 ўринли янги мактаб очилди (фото)​
22.08.2020 11:56,  
372

Кеча 21 август куни Тошкент шаҳар Сергели тумани 9-қурилиш ҳудудида 1680 ўринга мўлжалланган 331-сонли мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу замонавий мактабни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов очиб берди.

— Бугун очилган мактаб юртимизда «Замонавий мактаблар»ни ташкил этишдаги илк қадамдир. Бундай мактаблар босқичма-босқич мамлакатимизнинг барча вилоятларида ташкил этилади. Мутлақо янгича дизайнда барпо этилган ушбу мактабда ўқувчиларнинг билим олиши учун барча қулайликлар мавжуд. Яратилган шароитлардан унумли фойдаланиб, мактаб жамоаси ва ўқитувчиларга қуйилаётган биргина талаб ўқувчиларимиз яхши ўқиб, етук мутахассислар бўлиб етишиб чиқишлари учун таълим сифатини юқори даражага олиб чиқишлари ва тумандаги, балки, республикадаги етакчи мактаблардан бирига айланиши лозим, — дея таъкидлади Халқ таълими вазири.

Тўрт қаватли ушбу мактабда 48 та ўқув хоналари мавжуд бўлиб, уларнинг 20 таси фан хонаси, 14 таси бошланғич синф хонаси ва 14 та хорижий тилларни ўқитишга мўлжалланган ўқув хоналаридир.

Бундан ташқари, мактабда 15 та маъмурият хонаси, 1 та чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик хонаси, 4 та ахборот технологиялари хонаси, 4 та тўгарак хонаси, 3 та кимё, биология, физика лаборатория хоналари, 2 та ўғил ва қиз болалар технология хонаси, 1 та мусиқа хонаси, 1 та кутубхона фаолият юритади.

Ўқувчиларга қулайлик яратиш мақсадида 1 та 40 ўринга мўлжалланган электрон кутубхона, 1 тадан тиббиёт ҳамда тиш шифокори хонаси, 1 та 140 ўринли фаоллар зали, 200 ўринли ошхона, 2 та спорт зали, футбол, баскетбол, волейбол майдонлари ҳам ташкил этилган.

Таъкидлаш лозимки, бу сўнгги йилларда қурилган энг катта қувватга эга мактаблардан бири ҳисобланади. Мазкур мактабни қуриш жараёнида Президент мактаблари, Ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослашган мактабларининг қурилиш тажрибасидан фойдаланилди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан мазкур мактабда таълим сифатини таъминлаш мақсадида Тошкентдаги энг талаб юқори бўлган мактаб директорлари орасида танлов ўтказилиб, номзодлар Кузатув кенгашлари томонидан танлаб олинди ҳамда ўқитувчилар тест синовлари асосида ишга қабул қилинди. Хусусан, ушбу мактабда ишлаш истагини билдирган 100 нафардан зиёд педагоглар тест синовидан ўтказилиб, тест синовлари натижасига кўра юқори балл тўплаган 65 нафар ёш, билимли ва ташаббускор педагоглар ишга қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Сергели туманида 4 янги мактабнинг қурилиши бошланган эди. Ҳозирда уларнинг учтаси, яъни 329-, 330-, 331-сонли умумий ўрта таълим мактаблари фойдаланишга топширилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан