1-октябр - "Устоз ва мураббийлар байрами куни" муносабати билан Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўқитувчилар байрамини нишонлаш бўйича қарорни имзолади.
Халқ таълими вазири республикадаги барча халқ таълими бошқарма раҳбарларига мурожаат қилиб, маълум тарғибот ишларини амалга оширишни йўлга қўйишни сўраган.
Жумладан, қарорга кўра, 25-сентябрдан 2-октябр кунигача Ўзбекистонда "Устозингни табрикла" номли эко-ҳафталик ўтказилиши белгиланган.
Ушбу ҳафталик доирасида таълим муассасаларида "Устозлар боғи"ни ташқил этиш учун ўқувчилар орасида "Устозимга аталга ниҳол" ва фахрий ўқитувчилар орасида "Устоздан боғ қолур" мавзуларида дарахт ва кўчат экиш акцияларини ташкил этиш белгиланган.
Фахрий ўқитувчилар ва мураббийлар хонадонларига боришни ташкил этиш ҳамда ўқувчи-ёшлар томонидан тайёрланган табрикларни #ustozingni_tabrikla! хэштеги билан ижтимоий тармоқларга жойланиши белгиланган.