Шифокор пандемиядан кейин иммунитетни тиклаш бўйича маслаҳат берди

Шифокор пандемиядан кейин иммунитетни тиклаш бўйича маслаҳат берди

Россия Биотиббий муаммолар институти тадқиқотчиси, иммунитет физиологияси лабораторияси бошлиғи Сергей Пономарёв иммунитетни қандай тиклаш кераклиги ҳақида гапириб берди.

Унинг таъкидлашича, янги турдаги коронавирус COVID-19 пандемияси пайтида иммунитет пасайиши мумкин. Аммо тўғри овқатланиш ва режимга риоя қилиш уни тиклашга ёрдам беради.

Бундан ташқари, шифокор иммунитети заиф одамлар ўзларининг жадвалига ўртача жисмоний фаолликни қўшишлари ва уйқу режимини нормаллаштиришлари керак, бу камида етти соат бўлиши керак.

Пономарёв, шунингдек, "ижобий фикрлаш" муҳимлигини айтди.