Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Соғлиқни сақлаш вазири: Коронавирусни биз беркитаётганимиз йўқ, беркитишнинг иложи ҳам йўқ
10.03.2020 15:21,  
2353

Айни пайтда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси (COVID-19)нинг профилактикаси ва унинг кириб келишининг олдини олиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бошланди.

Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти, тегишли вазирлик ва идоралар, мамлакатимизда фаолият юритаётган хорижий дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодманов дунёда коронавируснинг эпидемик ҳолати ва COVID-19нинг мамлакатимизга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида маълумот берди:

– Коронавирус инфекциясининг Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, давлат чегараларидаги мавжуд 53 та санитария-карантин пунктларига қўшимча врачлар, тепловизор ва контактсиз термометрлар, шахсий ҳимоя воситалари ажратилиб, фаолияти самарадорлиги кучайтирилди. Ушбу пунктлардан ўтаётган ҳар бир фуқаронинг яшаш жойи бўйича маълумотлар олиниб, бирламчи тиббий муассасалари томонидан улар устидан 14 кунлик тиббий кузатув йўлга қўйилган.

Агар касаллик қайд этиладиган бўлса, дори воситаларининг захираси, шунингдек профилактика бўйича имкониятларимиз етарли. Тарғибот ишларини кучайтиришимиз, зарур ҳаққоний маълумотларни вақтида етказиб туришимиз зарур.

Энг муҳими, ҳар бир фуқаро нотўғри, ваҳимали маълумотларга ишонмаслиги, ўз эҳтиёт чораларини кўриши зарур. Бу касалликни биз беркитаётганимиз йўқ, уни беркитишнинг иложи ҳам йўқ. Зарурат бўлмаса, хорижга чиқмайлик, чеклайлик. Сиз соғлом бўлганингиз билан ёнингиздагилар ўз касалликларидан бехабар ҳолда юқтириб қўйиши мумкин.

Барча чеклов чораларини ошкор эълон қиляпмиз ва буни тўғри тушунишни сўрар эдик. Фуқароларимиз барча эҳтиёт чораларини кўрсалар, ишонаманки биз бу жангда ғолиб чиқамиз, – деди соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан