Сўнгги соатларда 300 нафарга яқин ўзбекистонликларда коронавирус аниқланди

Сўнгги соатларда 300 нафарга яқин ўзбекистонликларда коронавирус аниқланди

2020 йил 25 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 19 653 (+293) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 242 нафари Тошкент шаҳрида, 36 нафари Сирдарё вилоятида, 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 7 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 10 472 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (54 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 9 074 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 138 нафари оғир, 40 нафари эса ўта оғир аҳволда.