Sony PlayStation 5 ноябрда чиқади. У Xbox билан бир хил нархда бўлади

Sony PlayStation 5 ноябрда чиқади. У Xbox билан бир хил нархда бўлади

Sony PlayStation 5

Япониянинг Sony корпорацияси шу йилнинг ноябр ойида ўзининг янги авлод PlayStation 5 ўйин консолини чиқариши ва унинг нархи унинг асосий рақобатчиси - Microsoft'нинг Xbox Series X флагмани консолининг нархи билан бир хил бўлишини эълон қилди.

Blu-Ray дискига эга PlayStation 5 версиясининг нархи 500 долларни ташкил этади (Россия бозорида 46,9 минг рубл) Xbox Series X худди шу нархда сотилади (ТАСС агентлиги хабарига кўра, Россияда унинг нархи 45 590 рублни ташкил қилади).

Оқ ранг устунлик қиладиган янги қурилманинг дизайни PlayStation 4'нинг қора рангдаги одатий контурларидан анча фарқ қилади.

Marvel's Spider-Man: Miles Morales - Sony'нинг янги консоли учун ишлаб чиқилган махсус ўйинлардан бири

 

Sony PlayStation 5 нинг "рақамли версияси" Digital Edition диск драйвери билан таъминланмаган ва у Microsoft'нинг худди шундай кичик қурилмасидан 40% га қимматроқ. 

Ўйин приставкаларини тадқиқ қилувчи Newzoo компаниясидан Гилерме Фернандес Рейтерга Sony қаттиқ дисксиз қурилмаси "фойдаланувчиларга бошқарувчисиз эмас, сифатига ёки қисмларига зиён етказмасдан катта чегирмаларни таклиф қилади", - деди.

Xbox Series S анча арзон, аммо флагман версиясига нисбатан унинг график ўлчамлари паст.

PlayStation 5 билан бир қаторда, бир нечта "консол эксклюзивлари", яъни дастлаб фақат янги қурилманинг харидорлари учун мавжуд бўлган ўйинлар чиқарилади.

  • Final Fantasy XVI - Square Enix компаниясининг янги ўйини. Тақдимотда кўрсатилган трейлерга қараганда, бу сафарги ҳаракат ўрта асрлар дунёсида содир бўлади. Ушбу сериядаги сўнгги нашр илмий-фантастик дунёга асосланган эди.
  • Marvel's Spider-Man: Miles Morales бу Марвел чизиқ романлари қаҳрамонлари оламига асосланган яна бир ўйин. Ўргимчак одам ҳақидаги ушбу янги мужассамлаш, 2018 йилги "Ўргимчак одам: ўргимчак тўрлари оралаб" мултфилмига асосланган бўлиб, унда бош қаҳрамон Питер Паркер эмас, балки қора танли ўспирин Майлз Моралес.
Hogwards Legacy - воқеалар ривожи Гарри Потер туғилишидан 100 йил олдин кечадиган ўйин. Warner Bros/PlayStation

 

  • Deathloop - "отишма", яъни воқеалар бир неча марта такрорланадиган "отишма", бу фойдаланувчиларга мақсадларни яхши ўққа тутиш ва уришни ўрганишда ёрдам беради.

Sony шунингдек, 2021 йилда кутилган Гарри Поттерга асосланган Hogwards Legacy чиқаришга ваъда берди.