Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ССВ: Ер ўпирилиши оқибатида жароҳатланганлар йўқ
18.12.2019 13:38,  
465

Тошкент метрополитенининг янги қурилаётган Юнусобод йўналиши қурилишида авария содир бўлгани хақида хабар берган эдик.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълумот беришича, Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг янги қурилаётган қисмида ёмғирнинг сурункали ёғиши оқибатида тахминан 250 м3 тупроқ ўпирилиб тушган.

Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, пудратчи қурилиш ташкилотларининг куч ва воситалари ёрдамида юзага келган ҳолат бартараф этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаевнинг хабар беришича, сув туннелга тушмаслиги учун бетон лоток қилинган. Ана шу лотокнинг қайсидир қисмидан сув кетган ва сув тўпланган. Ёғингарчилик кучайган вақтда ер бўшаб туннелни босиб қолган.

Воқеа жойига зудлик билан тиббиёт ходимларидан иборат тезкор бригадалар жалб қилинган. Ҳозирча ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ. Воқеа гувоҳи бўлган 1975 йил туғилган қашқадарёлик Б.М. ушбу ҳолатдан қаттиқ стрессга тушган. Айни пайтда унга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида сифатли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан