Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Метронинг Юнусобод йўналиши қурилишида содир бўлган авария бўйича расмий маълумот берилди
18.12.2019 12:49,  
1899

Тошкент метрополитенининг янги қурилаётган Юнусобод йўналиши қурилишида авария содир бўлди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ер ўпирилиши оқибатида бир неча киши тупроқ остида қолгани ҳақида айтилмоқда. Kun.uz мухбири Ички ишлар вазири ўринбосари, ИИВ Тергов департаменти бошлиғи Дониёр Тошхўжаевдан ҳодиса юзасидан изоҳ олди.

daryo_live

“Дастлабки маълумотларга кўра, Юнусобод туманида, “Мегапланет” олдида туннел қазилаётган бўлган. Сув туннелга тушмаслиги учун бетон лоток қилинган. Ана шу лотокнинг қайсидир қисмидан сув кетган ва сув тўпланган. Ёғингарчилик кучайган вақтда ер бўшаб туннелни босиб қолган.

Ҳозирча ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ёки жабрланганлар борлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ”, дея Дониёр Тошхўжаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Айни вақтда ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати Тошкент метрополитени Юнусобод линиясида қурилиш ишлари олиб борилаётган очиқ участкада авария ҳолати юз берганини тасдиқлади. Ҳозирда Бош вазир биринчи ўринбосари О. Раматов шахсий назорати остида хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Хизмат текшируви натижалари ҳақида жамоатчиликка ахборот берилади.

Ҳозирча Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бу борада расмий маълумот бермади.

Хабар қилинишича, мамлакат бош вазири Абдулла Орипов воқеа жойига бориши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан