Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Суд адолатсизлик қилди. Sof.uz курашишда давом этади
6.04.2023 23:49,  
735

Хабарингиз бор, 2022 йилда Sof.uz интернет сайтида платформаларида эълон қилинган "Anorbank" ҳақидаги видеоматериал ортидан банк ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотлар тарқатишда айблаб, судга берганди. 

Ўшанда "Anorbank" АЖ Sof.uz веб-сайтини ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотлар тарқатишда айблаб, судга берганди. Anorbank 10 млрд сўм моддий ва 5 млрд сўм маънавий зарар ундиришни сўради. 

Даъвогар “ANOR BANK” акциядорлик жамиятининг жавобгар “KOMIL UNSUR” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан талаблари бўйича жавобгарга нисбатан Sof.uz интернет-нашрига тегишли веб-сайт ва Telegram-каналида банкнинг ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотларга банкнинг раддиясини чиқариш, Youtube видеохостингидаги каналида раддияни эфирга бериш мажбуриятини юклаш талабидан даъвогар воз кечганлигини инобатга олиб, мазкур талаб бўйича иш юритиш тугатилди.

2023 йил 5 апрель куни Тошкент туманлараро иқтисодий судида бўлиб ўткан суд ишида ҳал қилув қарори билан жавобгар “KOMIL UNSUR” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 3 721 211 678,85 сўм етказилган хақиқий зарарни “ANOR BANK” акциядорлик жамиятининг фойдасига ундирилиши белгиланди.

“ANOR BANK”нинг жавобгардан 6 278 788 321,15 сўм ололмай қолинган даромад ва 5 000 000 000 сўм ишчанлик обрўсига путур етказилган учун маънавий зарарни ундириш талаби рад этилди. 

Энди айрим масалалар хусусида. 

Жорий йилнинг 29 март куни Komil Unsur МЧЖ номидан Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 март кунги қарори юзасидан Олий суд иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раисига касация шикояти киритилди. 

Орадан қарийб бир ҳафта ўтиб, яъни 4 апрель санасида Sof.uz вакиллари Олий судга мазкур шикоят бўйича мурожаат қилганида масъуллар иш ўрганиш жараёнида эканини маълум қилди. Шу сабаб иқтисодий ишни тўхтатиб туриш ҳақида Тошкент туманлараро судига илтимоснома билан мурожаат қилинди. Бироқ раислик қилувчи Ш.Ахроров суд жараёнида илтимосномани рад қилди. 

5 апрель кунига белгиланган суд мажлисида Sof.uz вакили айни пайтда адвокатнинг судга кела олмаганлиги сабабли суд ишини бошқа кунга қолдириш ҳақида оғзаки илтмоснома киритди. У ҳам рад қилинди. Ишга жалб қилинган эксперт ва бошқаларнинг хулосалари билан таништирилмади. 

Иш мазмунан кўриб чиқилмади, таҳририятнинг важлари деярли эшитилмади. Таҳририят бир ёқлама ва адолатсиз қарор қабул қилинди, деган фикрда. Яъни жуда тез ва қисқа муддатли суд жараёни бўлди. 

Албатта, Sof.uz адолат тантанаси учун курашда давом этади ва биринчи инстанция судининг ушбу ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддат ичида апелляция тартибида шикоят киритади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан