Талабалар тураржойлари карантинда сақлаш жойларига айлантирилади

Талабалар тураржойлари карантинда сақлаш жойларига айлантирилади

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, талабалар тураржойлари карантинда сақлаш жойларига айлантирилади.

Қарорга биноан, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида жойлашган коронавирус инфекциясини юқтирганликда гумон қилинган шахсларни вақтинчалик карантинда сақлашга мослаштирилган мажмуасида сақланаётган шахсларни уй карантинига ҳамда олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларининг талабалар тураржойлари базасида ташкил этилган карантинда сақлаш жойларига ўтказиш чоралари кўрилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан карантинда сақлаш жойларига мослаштириш учун зарур инфратузилмага эга бўлган олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларининг рўйхати ишлаб чиқилади. Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари билан биргаликда ОТМ ва касб-ҳунар коллежлари талабалар тураржойларини карантинда сақлаш жойларига мослаштириш чораларини кўрилади.

Ушбу тадбирлар билан боғлиқ харажатлар Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.