Таниқли эпидемиолог Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда ёрдам беради

Таниқли эпидемиолог Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда ёрдам беради

Фото: ССВ

Таниқли халқаро эксперт, БМТнинг Халқаро вакцина институти бош директорининг ўринбосари Михаил Фаворов Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мутахассиснинг мақсади мамлакатимизга коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш ҳисобланади.

Михаил Фаворов

Мутахассис ихтисослаштирилган тиббий муассасалардаги тиббиёт ходимларига маслаҳат ёрдамини кўрсатади.

“Халқаро вакцина институти бош директорининг ўринбосари сифатида дунёда турли инфекцияли касалликлар, жумладан, папиллома вируси, вабо, грипп, пневмококк ва менингокок каби қатор оғир турдаги юқумли инфекцияларнинг олдини олиш, профилактикаси, ташхиси ва уни замонавий даволаш усулларини қўллаш борасида катта тажираб эга таниқли мутахассис ҳисобланади”, — дейилади хабарда.

Михаил Фаворов 40 йиллик умрини дунёнинг турли ҳудудларида юқумли касалликларни ўрганиш ва олдини олиш соҳасига бағишлаган. 100 дан ортиқ долзарб илмий ишларнинг муаллифидир.