Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тайванда можаро юзага келган тақдирда жаҳон иқтисодиёти қанча йўқотиши айтилди
13.11.2022 02:02,  
109

Тайван ороли устидаги зиддият кучайса, жаҳон иқтисодиёти ҳар йили 2,5 триллион доллар йўқотади. Бу миқдор Financial Times томонидан эълон қилинган ҳисоботда сўз боради.

Нашр манбаларининг таъкидлашича, АҚШ Давлат департаменти оролнинг Хитой томонидан блокадага олинишининг мумкин бўлган иқтисодий оқибатларини баҳолаш учун Rhodium Group таҳлилий компаниясига тадқиқот ўтказишни топширган. Таҳлилчиларнинг хулосасига кўра, бундай ҳаракатлар Тайван иқтисодиётига кучли зарба беради ва жаҳон бозорларида "домино эффектини" яратади.

Жануби-Шарқий Осиё иқтисодиёти энг кўп зарар кўради. Яримўтказгич, автомобиль, сервер, компьютер ва мобил телефон тармоқларида беқарорлик юзага келади. Шу билан бирга, Хитой компаниялари молиялаштиришни жалб қилиш имкониятини йўқотади, бу эса Хитой иқтисодиётига жиддий зарар етказади, шунингдек, жаҳон савдосида кучли зарбага олиб келади.

АҚШ Давлат департаменти вакиллари ўрганиш натижаларини Еврокомиссия ва баъзи Европа давлатлари вакилларига ЕИ иқтисодига кескинлашувнинг сезиларли салбий оқибатларини кўрсатиш учун юборган. Америка расмийлари шу йўл билан Хитойни тийиб туриш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни кучайтира олишига ишонмоқда, дея таъкидлайди газета.

2-3 август кунлари АҚШ Конгресси Вакиллар Палатаси спикери Ненси Пелосининг оролга ташрифи ортидан Тайван атрофидаги кескинлик кескин ошди, бу эса Пекин танқидига сабаб бўлди. 8 ноябрь куни Тайван раҳбари Цай Инг-Вен оролга Хитойдан бостириб кириш хавфи борлигини айтди. Унинг таъкидлашича, бу шов-шув эмас ва ҳукумат воқеаларнинг бундай ривожланишига тайёр бўлиши керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан