Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Телефонларни рўйхатдан ўтказишнинг янги тартиби билан танишинг
5.11.2019 12:39,  
909

Интерактив давлат хизматларининг ягона порталида мобил мосламаларнинг IMEI коди бўйича рўйхатдан ўтказиш учун ариза бериш хизмати ишга туширилди.

Бундай хизмат Ўзбекистон ҳудудида қўлланилаётган, ҳудудга олиб кирилаётган ва сотиш учун ёки шахсий фойдаланиш учун ишлаб чиқарилаётган Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Мобил мосламаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади.

Хизмат ёрдамида жисмоний шахслар, импортерлар ва ишлаб чиқарувчи ташкилотлар мосламаларини IMEI коди орқали рўйхатдан ўтказиши мумкин бўлади.

SIM-модулга эга планшетлар, смартфон, мобил/функционал телефонлар, портатив мосламалар, адаптерлар, WLAN роутерлар, loT мосламалари, транспорт воситалари, электрон китоблар, алоқа модуллари, компьютер ва модемлар рўйхатдан ўтказилиши шарт.

IMEI – 15 рақамдан иборат бўлиб, у одатда аппарат аккумулятори остида ёки батарея ечилмас бўлган тақдирда, унинг устки қисмида ёзилган бўлади. Мазкур махсус рақамни аниқлаш учун *#06# рақамини киритиш орқали аниқлаш мумкин.

IMEI - GSM, WCDMA ва IDEN тармоғидаги уяли телефон ҳамда планшетларда, айрим спутник телефонларда қўлланилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан