Telegram видеоқўнғироқ функциясини ишга туширди

Telegram видеоқўнғироқ функциясини ишга туширди

Юртимизда кенг оммалашган Telegram кўп жиҳатдан рақобатчиларидан устун; унинг асосий камчилиги эса видео қўнғироқ функцияси йўқлигидир. Мазкур мессенжер асосчиси Павел Дуров ушбу опция ҳам иловага қўшилаётгани ҳақида аввалроқ айтган эди.

Ниҳоят, видео қўнғироқлар функцияси Telegram'да синов тариқасида фойдаланувчиларга тақдим этилди. Лекин у ҳозирча фақат iOS тизими учун ишлаб чиқилган Telegram клиентининг 6.3 рақамли бета-версиясида мавжуд.

Синаб кўришни истаган iPhone эгалари аввало мана бу ҳавола орқали TestFlight дастурини ўрнатиб олишлари лозим. Кейин эса келган таклифномадаги ҳавола ёрдамида Telegram 6.3 бета-версиясини ўрнатиб, ундаги дебаг-меню орқали уни фаоллаштириш зарур. Яъни, «шестерняча» белгиси устига кетма-кет 10 марта босиш керак. Кейин эса рўйхатнинг энг охиридаги «Experimental Feature» переключателини ёқсангиз, профиль менюсида «Видео қўнғироқ» тугмачаси пайдо бўлади.

 

 

 

Таъкидлаб ўтиш муҳимки, видео қўнғироқни синаб кўришингиз учун нафақат сизда, балки суҳбатдошингизда ҳам мазкур функция фаоллаштирилган бўлиши лозим. Шундай экан, ушбу йўриқномани яқинларингизга улашинг ва улар билан Telegram'да видео суҳбат қилинг!

Мессенжернинг Android тизимидаги бета-версиясига ва барқарор клиентларига видео қўнғироқ опцияси қачон татбиқ этилиши ҳозирча номаълум.