Telegram янги функцияларни тақдим қилди

Telegram янги функцияларни тақдим қилди

4 июн куни Telegram'нинг навбатдаги янгиланиши чиқди. Бу ҳақда компаниянинг расмий блогида хабар берилди.

Видео муҳаррири

2015 йилда Telegram мессенжер учун уникал бўлган, расмлар сифатини яхшилаш ва уларга чизма, стикер ва матн қўшиш имконини берувчи расм таҳрирлагични тақдим этган эди. Бугундан бошлаб ушбу таҳрирлагичда видеоларни қайта ишлаш ҳамда видео ва расмларга анимацияли стикерларни жойлаш имконияти ҳам пайдо бўлди.

Видео таҳрирлагич автоматик равишда видео сифатини яхшилаш — ёки оддий усулда ёрқинлик, тўйинганлик ва бошқа параметрларни созлаш, шунингдек, матн жойлаш ёки расм қўшиш имконини беради.

Расм ёки видеоларга чизишда энди макияжингизни тўғрилаш ёки дўстингизга идеал мўйлов чизиш учун масштабни катталаштириш мумкин.

 

Анимацияли стикерларни қўшиш

Тармоқнинг янги версияси фойдаланувчиларга исталган расм ёки видеога анимацияли стикер қўшиш имкониятини беради. Агар расмга стикер жойласангиз, у автоматик равишда GIF-анимация сифатида юборилади.

Яхшиланган GIF панели

GIF панелида янги Оммабоп бўлими, шунингдек, мос келувчи эможи бўйича топиш мумкин бўлган GIFлар жамланмаси пайдо бўлди.

Мослашувчан жилдлар

Агар чатларингиз кўп бўлса ва жилдлардан фойдалансангиз, рўйхатдаги исталган чатни жилдларингиздан бирига қўшиш учун уни босиб туринг. Бу жилдлардан чатларни олиб ташлашда ҳам ишлайди.

Андроид учун янгиликлар

Андроид фойдаланувчилари энди хабарларни янги равон анимациялар билан юбориш, таҳрирлаш ва ўчириб ташлаши мумкин. Шунингдек, бошқарув тугмалари ва узун изоҳлар тезроқ ғойиб бўлиши учун видеоплеер яхшиланган: 30 сониядан қисқароқ видеолар энди автоматик такрорланади.