Тириклайин кўмилган чақалоқ қутқариб қолинди

Тириклайин кўмилган чақалоқ қутқариб қолинди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида тириклайин кўмилган чақалоқ қазиб олинди. Ҳозир у шифохонада, деб ёзади «BBC».

Гўдакни ўлган қизини кўмаётган қишлоқ фуқароси топиб олган. Қизчани сопол хумчага солиб, тахминан 90 см ер остига кўмиб қўйишган. Уни шу заҳоти шифохонага олиб боришган. Ҳозир чақалоқнинг саломатлиги тикланмоқда.

Полиция ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатларини бошлаб юборган.

«Боланинг ота-онасини топишга уриняпмиз. Улар ўзаро келишиб шундай қилишган, деган гумондамиз», — дейди маҳаллий полиция вакили.

Унинг сўзларига кўра, маҳаллий киши туғилган заҳоти ҳаётдан кўз юмган ўз қизи учун қабр қазиётганда кураги бехосдан хумчага тегиб кетади. Очиб қараса, ичида, не кўз билан кўрсинки — тирик чақалоқ.