Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ТИВ Ухандан қайтган ўзбекистонлик талабаларга зудлик билан ССВ билан боғланишни тавсия этди
27.01.2020 17:20,  
530

Ўзбекистоннинг Пекин шаҳридаги Элчихонаси ва Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси хабар қилишича, Иммиграция бошқармаси берган дастлабки маълумотларга кўра, ҳозирда Хубей провинсиясида 166 нафар Ўзбекистон фуқароси доимий асосда яшайди, январ ойида провинцияга 14 та ватандошимиз ташриф буюрган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

2020 йил 26 январ куни Хитой ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Ухан шаҳри ва унга яқин жойлашган Хубей провинциясининг бошқа шаҳарларида истиқомат қилувчиларнинг карантин ҳудудидан чиқиб кетишларига йўл қўймаслик бўйича чораларни кучайтирган. Расмий идоралар вирусни юқтирганлар, айниқса у ерда бўлиб турган хорижий фуқаролар профилактикасига катта эътибор қаратмоқда.

Элчихона Хитойнинг тегишли ҳукумат идоралари билан доимий алоқада бўлиб турибди, ҳамюртларимизга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда давом этмоқда ва улар ўртасида тушунтириш ишлари олиб бормоқда, хусусан ижтимоий тармоқларга аҳолини саросимага солувчи миш-мишларни рад этувчи видеоматериалларни ҳамда зарурий эҳтиёт чораларини кўриш бўйича эслатмаларни жойлаштирмоқда.

Элчихона январ ойида Ухандан ватанга қайтиб келган ўзбекистонлик талабаларни зудлик билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан +998909882330 (директор ўринбосари Б.Қурбонов), +998972755074 (бош мутахассис Ф.Қурбонбеков) телефон рақамлари орқали боғланишни қатъий тавсия қилди.

Ҳозирда Хитой томони Ухан шаҳридан чет эл, жумладан Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилишга қўйилган тақиқни бекор қилгани йўқ.

Ташқи ишлар вазирлиги Хитой ҳудудидаги Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда исталган вақтда мамлакатимизнинг Пекин шаҳридаги Элчихонасига +86 135 1102-4242 (Бобур Яхяев), +86 139 1175-4476 (Шухрат Умиров) телефон рақамлари орқали ҳамда Шанхай шаҳридаги Бош консулхонасига +86 131 2255-5772 (Азиз Улуғбеков) телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан