Тожикистон Хитойда уйғурларга нисбатан олиб борилаётган сиёсатни қўллаб-қувватлади

Тожикистон Хитойда уйғурларга нисбатан олиб борилаётган сиёсатни қўллаб-қувватлади

Тожикистон 37 та давлат таркиби ичида Хитой томонидан маҳаллий аҳоли – уйғурларга нисбатан олиб борилаётган сиёсатни қўллаб-қувватлади.

Тожикистон, Россия, Беларус ва бошқа давлатлар вакиллари БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 41-чи сессияси якуни бўйича Синьцзян-Уйғур автоном туманида ХХР сиёсатини қўллаб-қувватловчи баёнотни имзолади.

Уйғурлар билан боғлиқ вазият юзасидан давлат вакиллари таъкидлашича, сўнгги уч йил ичида Синьцзян-Уйғур автоном туманида йирик жиноят ва террорчилик ҳаракатлар содир этилмади, бу эса  Хитой сиёсатининг тўғри йўналиш танланганлигидан далолат беради.

Бундан аввал Хитойнинг уйғурларга нисбатан олиб борилаётган сиёсатни муҳокама қилинишида 22 та давлат (улар ичида – Япония, Австралия, Канада, Янги Зеландия) мурожаат тайёрлашган, унда Хитой маҳаллий мусулмон аҳоли вакиллари билан қонунга зид бўлган муносабат ва инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларига эътибор қаратишган.

Очиқ хатда уйғурлар тўлиқ кузатувга олингани, тазйиқ ва махсус тарбия жамлоқлари яратилгани ҳақида ёзилган.

Бундан аввал The Guardian нашри ёзишича, 2017 йилда ҳар бешинчи ҳибсга олиш Синьцзянда амалга оширилди, қайта тарбиялаш жамлоқлардаги маҳбуслар сони 120 дан 180 минг киши ташкил қилади.

5615