Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистонда коронавирусга қарши курашган ўзбекистонлик шифокорлар олиб келинди (фото)
22.05.2020 15:15,  
448

Аввал хабар берганимиздек, коронавирус инфекциясига қарши курашиш, касалликка чалинган беморларни самарали даволашда катта тажриба ва малакага эга бир гуруҳ шифокор мутахассисларимиз Тожикистон Республикасига йўл олишган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, бугун тожикистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорликда самарали фаолият олиб борган шифокорларимиз юртимизга қайтди.

Фото: ССВ

Юртимиздан борган анестезиолог-реаниматолог, пульмонолог, эпидемиолог, инфекционист, вирусолог каби мутахассисларимиз тожикистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорликда қатор тавсиялар ишлаб чиқишди ва шу асосда самарали чора-тадбирлар амалга оширилди.

Фото: ССВ

Жумладан, Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида коронавирус инфекцияси бўйича республикадаги вазиятни ўрганиш, зарур бўлганда, қўшимча чора-тадбирларни режалаштириш ва оғир беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш тадбирларини амалга ошириш мақсадида етук мутахассислардан иборат марказий гуруҳ ташкил этилди. Шунингдек, аҳоли томонидан коронавирус инфекцияси бўйича тушган мурожаатларни зудлик билан кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун, Ўзбекистон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, Саll-марказ фаолияти йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, ташриф доирасида Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят, туман даволаш профилактика муассасаларининг раҳбарлари ва юқумли касалликлар шифохоналарининг мутахассислари иштирокида қатор онлайн видеомулоқотлар ўтказилди.

Умуман олганда, юртимиз мутахассисларининг 14 кун давомида тожикистонлик мутахассислар коронавирус инфекциясининг олдини олиш ҳамда даволашга ҳаракат қилди.

Фото: ССВ

Шунингдек, Тожикистонда бўлиб қайтган тиббий гуруҳ таркибидаги барча, яъни 8 нафар тиббиёт ходими Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан