Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Токиодаги аукционда бир дона балиқ $1,8 миллионга сотилди
6.01.2020 17:12,  
590

Токиода ҳар йилги анъанавий мовий тунец сотиш бўйича аукцион ўтказилди. Бу йил 278 кгли балиқ 1,8 миллион долларга сотилди. Бир дона балиққа Япониядаги Sushi Zanmai суши ресторанлар тармоғининг эгаси Kiyomura компанияси бўлди. Компания қаторасига иккинчи бор бундай аукционда ғолиб бўлмоқда.

Kiyomura ўтган йили рекорд нархда тунецни сотиб олган эди. Ўшанда компания бир дона балиққа $3 миллион тўлаган эди.

Sushi Zanmai’нинг эгаси Киеси Кимурининг NHK телеканалига берган интервьюсида, “бу нарх бир дона балиқ учун ўта қимматлик қилади, бироқ ресторанимиз ўз мижозларини мазали тунец билан меҳмон қилишни хоҳлайди”, - деб айтган.

Мовий тунец – дунёдаги энг катта балиқлардан бири. Вояга етган балиқнинг узунлиги 3 метрга, оғирлиги эса 680 кггача етиши мумкин. Мовий тунец суши тайёрлашда асосий ингридентлардан бири бўлишига қарамай, бу тур йўқолиб кетиш арафасида. Тунецлар энг кўп Япония соҳилларида овланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан