Ўз томорқасида етиштирган маҳсулотларини сотганларга солиқ имтиёзлари бериладими?

Ўз томорқасида етиштирган маҳсулотларини сотганларга солиқ имтиёзлари бериладими?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Юсуф Назаров иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Шахсий томорқамда етиштирган маҳсулотни — ўзимнинг эҳтиёжимдан ортганини маҳалламиздаги растада сотсам, менга солиқ имтиёзлари бериладими?

Жавоб: Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан, уй хўжалигида деҳқончилик маҳсулотларини табиий ва қайта ишланган ҳолда сотишдан олинадиган даромадлар бўйича имтиёз берилган бўлиб, бунда мазкур даромадларидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ундирилмайди.