Тўрт нафар ўзбекистонлик паралимпиячи халқаро мусобақалардан четлатилди 

Тўрт нафар ўзбекистонлик паралимпиячи халқаро мусобақалардан четлатилди 

Тўрт нафар ўзбекистонлик паралимпиячи допинг сабабли 4 йилга мусобақалардан четлатилди деб хабар бермоқда Халқаро паралимпия қўмитаси.

"Антидопинг қоидаларини бузиш ҳар сафар тақиқланган модда намунада аниқланганида, спортчи уни атайлаб ёки билмасдан ишлатганидан қатъи назар содир бўлади", - дейилади хабарда.

Пауэрлифтинг бўйича Франциядаги 2018 йилги Жаҳон чемпионати қатнашчилари Исмира Исломова ва Шаҳзода Мамадалиеванинг қонида Жаҳон антидопинг агентлиги (WADA) томонидан тақиқланган моддалар борлиги маълум бўлди.

Яна бир пауэрлифтчи Муслима Нуриддинова Японияда Осиё ва Океания мамлакатлари ўртасидаги жаҳон чемпионатида допинг-тестидан ўтади ва натижада 4 йилга барча мусобақалардан четлатилади.

Пара-атлетикачи Камолахон Абдуллаева 2018 йилда Пара-Осиё ўйинларида допинг истеъмол қилганликда айбланмоқда.