Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент ҳудудидан яна 223 кишида коронавирус аниқланди
12.09.2020 17:32,  
224

2020 йил 12 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 46721 (+223) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 198 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 25 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 75 ёшли М.М. (аёл) ҳамда Сергели туманида яшаган 61 ёшли Ф.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 193 нафар, Тошкент вилоятида 86 нафар, Самарқанд вилоятида 21 нафар, Наманган вилоятида 9 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 4 нафардан, Фарғона ва Хоразм вилоятларида 2 нафардан бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 43359 (+336) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2978 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан