Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳар ИИББ яширин наркотик рекламаси мавжуд баннерлар олиб ташланганини хабар қилди
22.11.2019 11:28,  
414

Кеча Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистоннинг бир неча шаҳарларида наркотик сотувчи онлайн дўконни тарғиб қилган яширин рекламали баннерлар ўрнатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бундай баннер ва билбордлар Алмати, Чимкент, Қараганда, Усть-Каменогорск, Тошкент, Самарқанд, Душанбе, Бишкек ва Ўш шаҳарларида мавжудлиги аниқланди. Бу шаҳарлардаги реклама баннерлари олиб ташланди.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар қилишича, бу билан шаҳар ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бўлими шуғулланмоқда. Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги баннер олиб ташланди.

Ҳозирда реклама баннерни буюртма қилган шахслар аниқланмоқда. Улар буни атайлаб ёки билмасдан қилганликлари суриштирув давомида аниқланади.

Тошкент шаҳар ИИББ суриштирув натижалари ҳақида алоҳида хабар берилишини таъкидлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан